avatar
Куч
135.02
Рейтинг
+60.09

adhamjonov javohir

Мақолалар

Тўртта шам

Блог им. sherali84

Бир хонада тўртта шам ёниб турарди. Хона шу қадар сокин эдики, бировпичирлаб гаплашса, бемалол эшитиларди. Биринчи шам:– Мен Тинчликман! – деди. – Аммо ҳеч ким менга ёрдамлашмаяпти. Ҳозир ўчиб қоламан. Кейин жимжитлик ҳукм сурди.Иккинчи шам:– Мен Ишончман, – деди. – Бироқ энди кераклигимга ишонмайман… Ёниққолишимнинг ҳам фойдаси қолмади, – деб гапираётганида майингина шабадашамни ўчириб қўйди.Учинчи шам жуда хафа эди:– Мен Ишқман. Аммо атрофга нур сочадиган кучим тугади. Одамлармени нуқул четга итаришади. Ўзларига яқин турганларни ҳам ёмонкўрадилар.Ишқ шами ҳам секингина ўчиб қолди. Шу пайт ичкарига бир болакайкирди. Учта шамнинг ўчиб қолганини кўриб, сабабини сўради ва охиригача ёнаолмаганларини эшитиб йиғлади.Тўртинчи шам майин овозда болага маслаҳат берди:– Қўрқма, мен атрофга нур таратар эканман, қолганлар ҳам қайтадан ёнадива ёруғлик сочадилар. Зеро, мен – Умидман!порлаган бола Умид шамини олди ва қолган шамларнибирма-бир ёқиб чиқди.“Сирли, ибратли ва ҳаётий воқеалар” тўпламидан.

Кечир...

Блог им. sherali84

 

Қалбимни тинимсиз тирнар надомат,

Инграйди чалажон виждоним, Кечир,

Азизам, караминг чексиз каромат,

Эшит, кўксимдаги армоним, кечир!

 

Ширин сўзларингни чунон соғинсам,

Ҳижрон қийноғида ёмон оғринсам,

Оёғинг остига қордек ёғилсам,

Майли топтаб ўтгин, ҳар ёним… кечир…


Маънавиятимизнинг бебаҳо ҳазинаси

Блог им. sherali84

Китоб — илм дурдоналарини тўплаб, авлодларга етказувчи маънавий бойлик ҳисобланади. Шу боис халқимиз китобни энг содиқ дўст ва маслакдош, деб билади. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ана шундай маънавият дурдоналарини ўзида мужассам этган зиё масканларидан биридир.

2011 йили шаҳарсозлик маданиятининг ноёб намунаси сифатида пойтахтимизда Симпозиумлар саройи ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини бирлаштирган “Маърифат маркази” қад ростлади.


Канадалик фуқаро 26 кг келадиган қўзиқоринни топди

Блог им. sherali84

Канада фуқароси оғирлиги 26 кг га яқин бўлган ёмғир қўзиқоринини топди, дея хабар беради UPI. 62 ёшли Кристиан Террьен ўғли Себастьен билан сайрга чиққан вақтида улкан қўзиқоринни топиб олди.
Террьеннинг сўзларига кўра, у ва ўғли топилманинг ўлчамидан ҳайратда қолган. У бундан олдин ҳам йирик қўзиқоринларни кўрган, аммо бундай улкан қўзиқоринни бирнчи марта учратиши. “Қанча кулгу ва қийқириқлар бўлганини кўрсангиз эди”, — дейди Террьен.Улар қўзиқоринни қариндошлари ва дўстларига кўрсатиш учун ўзлари билан олиб кетишади, у билан бирга фотосуратга тушишади, кейин эса уни яна жойига олиб бориб қўйишади. Террьеннинг қайд этишича, бу дунёдаги энг катта ёмғирдан сўнг чиқадиган қўзиқорин бўлса, ажабмас. Журналистлар билан суҳбатда Террьен 2011 йили бу ерларда 11 кг келадиган ёмғир қўзиқорини топилганини маълум қилди.Ёмғир қўзиқоринлари истеъмолга яроқли ҳисобланади, бироқ уларни ташқи оч ранги тўққа айланмагунга қадар истеъмол қилиш керак. Қўзиқориннинг тўқ ранги у пишиб етилганини ва спораларини тарқатишга тайёрлигини билдиради.

Тошкент яшаш учун энг яхши шаҳарлар рўйхатига кирди

Блог им. sherali84

Тошкент Economist Intelligence Unit таҳлил компанияси ва BuzzData тадқиқот фирмаси томонидан тузилган энг яхши дунё шаҳарларининг янги рейтингидан ўрин олди. 140 та позициядан иборат жаҳон рейтингида Ўзбекистон пойтахти 58-ўринни эгаллади.
Айтиш жоизки, Тошкент ушбу рўйхатдан ўрин олган Марказий Осиёдаги ягона шаҳар ҳисобланади. Аммо у ўтган йилга қараганда тўрт поғона пастга тушди.Энг яхши шаҳарларнинг биринчи ўнталигидан Гонконг, Амстердам, Осака, Париж, Сидней, Берлин, Торонто, Мюнхен, Токио ўрин олган. Вашингтон эса Шимолий Американинг иккинчи энг яхши шаҳри сифатида 14-ўринни эгаллади. Рейтингни тузишда қуйидагилар эътиборга олинди: аҳоли зичлиги, ҳаво сифати, ифлослантирувчи моддалар миқдори, яшил экинлар сони, атроф-муҳит ҳолати, бошқа шаҳарларга яқинлиги, маданий қадриятлари ва бошқалар.Теҳрон, Найроби ва Лусака шаҳарлари инсон яшаши учун энг мослашмаган шаҳарлар бўлиб чиқди.